"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 16 июнь
Июнь 16, 2025. 07:04 • 50 сония
• 59
Йилнинг 167-куни. Йил якунланишига 197 кун қолди
Ўзбекистонда:
1993 йил: Ўзбекистон Президенти "Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасини муомалага киритиш тўғрисида"ги фармонни имзолади.
2017 йил: Ўзбекистон Президентининг "Давлат мулки объектларини сотиш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
Давлатимиз раҳбари жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида пойтахтимизнинг Учтепа туманига ташриф буюрди.
2018 йил: Ўзбекистон Президентининг Туркия Президенти билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
2020 йил: Ўзбекистон Президенти раислигида хизмат кўрсатиш ва ички туризм соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
2021 йил: Ўзбекистон Президенти раислигида олий таълим тизимидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбари Татаристон Президенти бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди.
Жаҳонда:
- "Халқаро оилавий пул ўтказмалари куни";
- Ирландияда "Блумсдей" байрами (1904 йилдан);
- Жанубий Африка Республикасида "Ёшлар куни" (1976 йилдан);
- АҚШда "Пепси-кола" савдо маркаси рўйхатга олинган кун (1903 йил).
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Таиландда давлат рамзларининг аҳамиятига бағишланган тадбир ташкил этилди
Умра зиёратчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди
Италияда янгиланган Ўзбекистон Конституцияси эътироф этилди
Давлат рамзлари – мустақиллик тимсоли, фаровон ҳаёт гарови!
Жанубий Кореяда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланди