Logo

"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 16 май

Май 16, 2025. 06:15 • 2 дақ

70
"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 16 май

Йилнинг 136-куни. Йил якунланишига 229 кун қолди

 

Ушбу санада Ўзбекистонда:

1992 йил: Тошкентда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар ўртасида кимёвий қуроллар бўйича, таълим, маданият соҳасида ва ҳаво ҳудудидан фойдаланиш тўғрисида битимлар имзоланди.

1994 йил: Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Японияга жўнаб кетди.

1995 йил: Тошкентда Ўзбекистон ва Словакия ишбилармон доиралари вакилларининг бизнес-семинари бўлиб ўтди.

1996 йил: Нукусда "Аёллар бозор иқтисодиётига ўтиш даврида" мавзусида икки кунлик семинар бўлиб ўтди.

2000 йил: Тошкентда "Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида" халқаро кўргазмаси ва шу номдаги конференция бўлиб ўтди. Кўргазмада дунёнинг йигирма беш мамлакатидан телекоммуникация, нефт-газ, кончилик, қурилиш ва озиқ-овқат саноати тармоқларида фаолият кўрсатувчи 130 дан ортиқ компания қатнашди.

2012 йил: Ўзбекистон Президенти Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) президентини қабул қилди.

2018 йил: Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан АҚШга борди.

2019 йил: Ўзбекистон Президенти ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетди.

2022 йил: Ўзбекистон Президенти Абу-Дабида ташрифи доирасида Бирлашган Араб Амирликлари Президенти билан учрашди.

2023 йил: Ўзбекистон Президенти мактабгача таълим тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

2024 йил: Тошкент шаҳрида миллий эстрада санъати асосчиси, Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ҳайкали очилди. Мамлакатимиз раҳбари Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада институти фаолияти билан танишди.

Жаҳонда:

- "Халқаро тинч-тотувлик куни";

- "Халқаро ёруғлик куни";

- Польшада "Чегарачилар куни";

- АҚШда илк бор "Оскар" мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди (1929 й.).

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш