"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 17 май
Май 17, 2025. 07:39 • 2 дақ
• 77

Йилнинг 137-куни. Йил якунланишига 228 кун қолди
Ушбу санада Ўзбекистонда:
1996 йил: Ўзбекистон Президенти Москва шаҳрида бўлиб ўтган МДҲга аъзо давлатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг 20-мажлисида иштирок этди.
1999 йил: Шўртан газ-кимё мажмуаси қурилиши жараёнида бутун темир йўл тармоғи билан боғловчи қарийб 20 километр узунликдаги Жийрон-Шўртан темир йўл линияси фойдаланишга топширилди.
2007 йил: Ўзбекистон Президенти жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободончилик ишлари билан танишиш мақсадида Қорақалпоғистонга ташриф буюрди.
2011 йил: Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ҳиндистонга борди.
2018 йил: Ўзбекистон Президенти Пентагонда АҚШ мудофаа вазири билан музокара олиб борди, АҚШ Давлат департаментига ва Вашингтон шаҳридаги Жаҳон банки штаб-квартирасига ташриф буюрди.
2019 йил: Ўзбекистон Президенти раҳбарлигида Андижон вилояти ҳокимлигида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Президенти мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Халқаро валюта жамғармаси бошқарувчи директорини қабул қилди.
2021 йил: Ўзбекистон Президенти техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрология миллий тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тақдимоти билан танишди.
2022 йил: Ўзбекистон Президенти раислигида товар-хомашё биржасида савдоларни ва унда маҳаллий корхоналар иштирокини кенгайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
2023 йил: Ўзбекистон Президенти Самарқанд шаҳрида ўтаётган Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 32-йиллик йиғилишида иштирок этди.
Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Хитойга жўнаб кетди.
2024 йил: Ўзбекистон Президенти Қозоғистон Президентини таваллуд куни билан табриклади.
"Кўксарой" қароргоҳида мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Жаҳонда:
- "Бутунжаҳон телекоммуникациялар ва ахборот жамияти куни";
- Латвияда "Ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар куни";
- Нигерия ва Норвегияда "Конституция қабул қилинган кун";
- Нью-Йорк фонд биржаси ташкил этилди (1792 йил).
- Кананинг Монреаль шаҳри ташкил этилган кун (1642).
- Қозоғистон Президенти туғилган кун.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Таиландда давлат рамзларининг аҳамиятига бағишланган тадбир ташкил этилди
Умра зиёратчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди
Италияда янгиланган Ўзбекистон Конституцияси эътироф этилди
Давлат рамзлари – мустақиллик тимсоли, фаровон ҳаёт гарови!
Жанубий Кореяда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланди