Logo

"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 18 июнь

Июнь 18, 2025. 07:14 • 40 сония

66
"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 18 июнь

Йилнинг 169-куни. Йил якунланишига 196 кун қолди

 

Ушбу санада Ўзбекистонда:

1997 йил: Озарбайжон Президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.

2009 йил: Ўзбекистон Президенти Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) бошқарувчи директорини қабул қилди.

2010 йил: Ўзбекистон Президенти ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида Бухоро вилоятига ташриф буюрди.

2014 йил: Ўзбекистон ва Жанубий Корея Президентлари Самарқандда бўлди.

2023 йил: Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Эронга жўнаб кетди.

2021 йил: Ўзбекистон Президенти раислигида Андижон шаҳрида вилоят ва туманлар ҳокимлари, давлат идоралари раҳбарлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, жамоатчилик фаоллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

 

Жаҳонда:

- Озарбайжонда "Миллий инсон ҳуқуқлари куни";

- Бельгияда "1815 йилдаги Ватерлоо жанги хотираси куни";

- Россияда "Ҳарбий алоқа хизмати куни";

- Молдовада "Тарихчилар куни";

- Туркманистонда "Адлия ходимлари куни".

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш