Logo

"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 18 май

Май 18, 2025. 03:40 • 2 дақ

36
"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 18 май

Йилнинг 138-куни. Йил якунланишига 227 кун қолди

 

Ушбу санада Ўзбекистонда:

1999 йил: Пойтахтимизда "Нефт ва газ-99" учинчи Ўзбекистон халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда 21 мамлакатдан 80 дан ортиқ нефт ва газ қазиб олувчи компаниялар иштирок этди.

Ўзбекистон ва Ҳиндистон Ҳукуматлари ўртасида "инвестицияларни ўзаро ҳимоялаш ва рағбатлантириш тўғрисида"ги битим имзоланди.

2000 йил: Россия Президенти икки кунлик амалий ташриф билан Ўзбекистонга келди.

2004 йил: Ўзбекистон Президенти Эрон Ташқи ишлар вазирини қабул қилди.

2006 йил: Ўзбекистон Президенти ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар билан танишиш учун бугун Навоий вилоятига ташриф буюрди.

2016 йил: Ўзбекистон Президенти Болгария Бош вазирини қабул қилди.

2018 йил: Ўзбекистон Президенти Вашингтондан қайтиб, Тошкент халқаро аэропортида янги "Боинг-787" самолётини кўздан кечирди.

2021 йил: Ўзбекистон Президенти мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Жаҳон банки президентининг ўринбосари бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясининг навбатдаги ялпи мажлиси доирасида Ўзбекистон томонидан таклиф этилган Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш тўғрисидаги резолюция лойиҳаси БМТга аъзо барча давлатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

2023 йил: Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Хитойга борди.

Сиань шаҳридаги Тан сулоласи боғида "Марказий Осиё – Хитой" биринчи саммитида иштирок этаётган давлатлар раҳбарларини расман кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Мамлакатимиз раҳбари Сиань шаҳрида ўтаётган саммит доирасида Тожикистон Президенти билан учрашув ўтказди.

Жаҳонда:

- Россияда "Болтиқ флоти куни";

- Туркманистонда Конституция ва Давлат байроғи қабул қилинган кун ҳамда Махтумқули Фироғий таваллуди, бирлиги ва шеърияти куни;

- АҚШда граммофон ёзуви илк бор намойиш этилди (1888);

- Гаитида "Биринчи байроқ куни".

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш