Logo

"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 19 июль

Июль 19, 2025. 08:02 • 49 сония

61
"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 19 июль

Йилнинг 200-куни. Йил якунланишига 165 кун қолди

 

Ушбу санада Ўзбекистонда:

1999 йил: Тошкентда БМТ ҳомийлигида Афғонистон бўйича "6+2" гуруҳининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Унда гуруҳга аъзо мамлакатлар – ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари даражасидаги делегациялари, БМТ Бош котибининг Афғонистон бўйича махсус элчиси иштирок этди.

2019 йил: Ўзбекистон Президенти Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

2021 йил: Ўзбекистон Президенти насос станцияларини модернизация қилиш орқали қишлоқ хўжалиги инфратузилмасини яхшилаш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.

2022 йил: Ўзбекистон Президенти мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Эрон вице-президентини қабул қилди.

Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Грузия Бош вазирини қабул қилди.

2023 йил: Ўзбекистон Президенти Жидда шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев муқаддас Макка шаҳрига борди.

Жаҳонда:

- Мьянмада "Шаҳидлар куни";

- Никарагуада "Инқилоб куни";

- Лаосда "Мустақиллик куни";

- Японияда "Аёл вазирлар куни".

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш