Logo

"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 19 июнь

Июнь 19, 2025. 07:17 • 42 сония

131
"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 19 июнь

Йилнинг 170-куни. Йил якунланишига 195 кун қолди

 

Ушбу санада Ўзбекистонда:

1993 йил: Ўзбекистон ва Ироқ ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди.

1996 йил: Бухорода Файзулла Хўжаев ҳайкали очилди.

1997 йил: Тошкентда Озарбайжон элчихонаси очилди.

1998 йил: Тошкентда Республика Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ташкил этилган "Оила" Республика илмий-амалий марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

2017 йил: Ўзбекистон Президенти Португалия Президентига ушбу мамлакатнинг марказий қисмини қамраб олган ўрмон ёнғинлари оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва вайронликлар юзага келгани муносабати билан ҳамдардлик мактуби йўллади.

2024 йил: Ўзбекистон Президентига диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот берилди.

Ўзбекистон Президенти мактабгача ва мактаб таълими сифатини ошириш, педагоглар малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

 

Жаҳонда:

- "Можароларда жинсий зўравонликка барҳам бериш халқаро куни";

- Жазоирда "Инқилоб куни";

- Кувайтда "Мустақиллик куни";

- АҚШда "Эмансипация куни".

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш