Logo

"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 19 май

Май 19, 2025. 07:09 • 2 дақ

68
"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 19 май

Йилнинг 139-куни. Йил якунланишига 226 кун қолди

Ушбу санада Ўзбекистонда:

1997 йил: Тошкентда "Мустақиллик – бахтимиз ва фаровонлигимиз" шиори остида Марказий Осиё республикалари адибларининг учрашуви бўлиб ўтди.

2003 йил: Ўзбекистон Президенти Италия ташқи ишлар вазири ўринбосарини қабул қилди.

2005 йил: Ўзбекистон Президенти БМТ Бош котиби билан телефон орқали мулоқот қилди.

2018 йил: Ўзбекистон Президенти ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида Андижон вилоятига ташриф буюрди.

Ўзбекистон Президенти Кубада йўловчи самолёти қулаши оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Куба Давлат Кенгаши ва Вазирлар Кенгаши Раисига ҳамдардлик билдирди.

2020 йил: Ўзбекистон Президенти раислигида тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

2021 йил: Ўзбекистон Президенти "Россия темир йўллари" ОАЖ бош директори – бошқаруви раисини қабул қилди.

2022 йил: Ўзбекистон Президенти геология соҳасини янада ривожлантириш, фойдали маъданлар ва ерости суви захираларини кенгайтиришга қаратилган лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

2023 йил: Ўзбекистон Президенти қўшма корхоналарни ишга туширди ва Хитой ишбилармон доираларининг етакчи вакиллари билан учрашди.

Ўзбекистон Президенти Хитойга давлат ташрифининг иккинчи куни тадбирлари доирасида Сиань шаҳрида Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки президентини қабул қилди.

 

Жаҳонда:

- "Бутунжаҳон ҳалол ўйин куни";

- Россияда "Фармацевтика ходимлари куни";

- Туркияда "Отатуркни хотирлаш, ёшлар ва спорт куни";

- Татаристонда "Татар матбуоти куни";

- Вьетнамда Хо Ши Мин туғилган кун.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш