"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 2 июнь
Июнь 02, 2025. 02:33 • 2 дақ
• 83

Йилнинг 153-куни. Йил якунланишига 212 кун қолди
Ушбу санада Ўзбекистонда:
1995 йил: Ўзбекистон Президенти Жаҳон банкининг минтақавий ваколатхонаси раҳбарини қабул қилди.
1997 йил: Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Қозоғистонга келди. Ташриф доирасида "Инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида", "Саноат мулкини муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида" ва "Ҳуқуқий ахборотни айирбошлаш тўғрисида"ги ҳукуматлараро битимлар имзоланди.
2004 йил: Ўзбекистон ва Словакия ҳукуматлари ўртасида "Божхона иши соҳасида ўзаро кўмаклашиш тўғрисида"ги битим имзоланди.
2015 йил: Ўзбекистон Президенти мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Туркманистон Вазирлар маҳкамаси Раисининг ўринбосари, ташқи ишлар вазирини қабул қилди.
2017 йил: Ўзбекистон Президенти жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, инвестиция лойиҳалари ижросининг бориши билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Андижон вилоятига ташриф буюрди.
2021 йил: Ўзбекистон Президенти Ҳаким ат-Термизий мақбарасини зиёрати қилди. Термиз шаҳрида Сурхондарё вилояти маҳаллий кенгаш депутатлари, тадбиркор ва фермерлар, нуронийлар, ёшлар, жамоатчилик фаоллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
2022 йил: Тожикистон Президенти расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.
2023 йил: Ўзбекистон Президенти "Марказий Осиё – Европа Иттифоқи" форматидаги навбатдаги олий даражадаги учрашувда иштирок этиш учун амалий ташриф билан Чўлпонота шаҳрига (Қирғизистон) борди. Ўзбекистон Президенти Европа кенгаши Президенти билан музокара ўтказди.
Жаҳонда:
- Озарбайжонда "Фуқаро авиацияси куни";
- Италияда "Республика куни";
- Болгарияда "Христо Ботев ва Болгария озодлиги учун қурбон бўлганлар куни".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Таиландда давлат рамзларининг аҳамиятига бағишланган тадбир ташкил этилди
Умра зиёратчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди
Италияда янгиланган Ўзбекистон Конституцияси эътироф этилди
Давлат рамзлари – мустақиллик тимсоли, фаровон ҳаёт гарови!
Жанубий Кореяда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланди