Logo

"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 2 май

Май 02, 2025. 07:02 • 2 дақ

46
"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 2 май

Йилнинг 122-куни. Йил якунланишига 243 кун қолди

 

Ушбу санада Ўзбекистонда:

1996 йил: Ўзбекистон Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Банк-молия академиясини ташкил этиш тўғрисида"ги фармони қабул қилинди.

1997 йил: Италия Президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.

2006 йил: Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Ҳиндистонда бўлди.

2018 йил: Ўзбекистон Президенти Наманган вилоятига ташриф буюрди.

2019 йил: Ўзбекистон Президенти БАА энергетика ва саноат вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Ўзбекистон Президенти раислигида "Ҳар бир оила – тадбиркор" дастурига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Ўзбекистон Президенти мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Россия ташқи ишлар вазирини қабул қилди.

2020 йил: Ўзбекистон Президенти Сардобадаги фавқулодда ҳодиса сабабли Гулистон шаҳрига эвакуация қилинган одамлар билан мулоқот қилди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.

2022 йил: Ўзбекистон ва Туркия Президентлари телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Давлат раҳбарлари бутун мусулмон олами учун муқаддас айём – Рамазон ҳайити муносабати билан бир-бирини ва мамлакатларимизнинг биродар халқларини самимий қутлаб, тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилакларини изҳор қилдилар.

2023 йил: Ўзбекистон Президенти ташриф билан Берлинга борди.

2024 йил: Ўзбекистон Президенти Халқаро конгресс марказида учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлисида иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Ўзбекистон Президенти Сингапур Парламенти спикерини ва БМТ Европа иқтисодий комиссияси раҳбарини қабул қилди.

 

Жаҳонда:

- БМТда "Бутунжаҳон тунец балиғи куни";

- Польшада "Давлат байроғи қабул қилинган кун";

- Эронда "Устозлар куни";

- Бошқирдистонда "Хотира ва қадрлаш куни".

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш