Logo

"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 21 июнь

Июнь 21, 2025. 07:32 • 49 сония

44
"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 21 июнь

Йилнинг 172-куни. Йил якунланишига 193 кун қолди

Ушбу санада Ўзбекистонда:

2000 йил: Ўзбекистон Президенти МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг Москва саммитида иштирок этди.

2002 йил: Ўзбекистон Президенти ХВФ миссиясининг Ўзбекистон бўйича вакилини қабул қилди.

2007 йил: Ўзбекистон Президенти ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар мақсадини эълон қилди, Наманган ва Андижон вилоятларига ташриф буюрди.

2016 йил: Хитой Раиси давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди.

2018 йил: Ўзбекистон Президенти раислигида тармоқлар ва ҳудудларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳолати, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ўзлаштириш натижалари таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

2019 йил: Тошкентда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг йигирманчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Президенти Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Қозоғистон Бош вазирини қабул қилди.

2022 йил: Озарбайжон Президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Озайрбайжон Президентини расмий кутиб олиш маросми бўлиб ўтди.

Жаҳонда:

- "Халқаро қуёш чиқишини нишонлаш куни";

- "Халқаро йога куни";

- "Бутунжаҳон инсонпарварлик куни";

- Данияда "Миллий кун";

- Францияда "Мусиқа куни".

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш