"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 21 май
Май 21, 2025. 06:45 • 2 дақ
• 54

Йилнинг 141-куни. Йил якунланишига 224 кун қолди
Ушбу санада Ўзбекистонда:
1994 йил:Ўзбекистон Президенти БМТ Бош котиби ўринбосари, БМТнинг гиёҳвандлик воситаларининг тарқалиши ва ишлатилишини назорат қилиш бўйича халқаро дастур ижрочисини қабул қилди.
1996 йил: Ўзбекистон Президенти Руминия, АҚШ ва Яманнинг мамлакатимизга тайинланган элчиларини қабул қилди.
2010 йил: Ўзбекистон Президенти Хитой ташқи ишлар вазирини қабул қилди.
2017 йил: Ўзбекистон Президенти араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этди. Ушбу саммит доирасида Ўзбекистон ва АҚШ раҳбарларининг илк учрашуви бўлиб ўтди.
2018 йил: Ўзбекистон Президентининг Қозоғистон Президенти билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Унда икки давлат иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлигида мавжуд улкан салоҳиятдан самарали фойдаланишга қаратилган ҳудудлараро алоқаларни фаоллаштириш муҳокама қилинди.
2019 йил: Ўзбекистон Президенти Индонезия Президентини ушбу лавозимга қайта сайлангани билан табриклади.
2020 йил: Ўзбекистон Президенти ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, одамлар ҳаёти билан танишиш мақсадида Андижон вилоятига ташриф буюрди.
2021 йил: Ўзбекистон Президенти видеоанжуман шаклида ўтган Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди.
2024 йил: Ўзбекистон Президенти Эроннинг Тошкентдаги элчихонасига ташриф буюрди ва мамлакат шимолида вертолёт қулаши оқибатида Президент ва унга ҳамроҳлик қилган шахслар фожиали ҳалок бўлгани муносабати билан дўст Эрон халқига чуқур ҳамдардлик билдирди.
Жаҳонда:
- "Мулоқот ва тараққиёт учун Жаҳон маданий хилма-хиллиги куни";
- "Халқаро чой куни";
- Ҳиндистонда "Терроризмга қарши курашиш куни";
- Россияда "Кавказ уруши қурбонларини хотирлаш куни";
- Қозоғистонда "Маданият ва санъат ходимлари куни";
- Чилида "Денгиз флоти куни";
- Черногорияда "Мустақиллик учун референдум куни" (2006).
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Таиландда давлат рамзларининг аҳамиятига бағишланган тадбир ташкил этилди
Умра зиёратчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди
Италияда янгиланган Ўзбекистон Конституцияси эътироф этилди
Давлат рамзлари – мустақиллик тимсоли, фаровон ҳаёт гарови!
Жанубий Кореяда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланди