Logo

"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 22 июнь

Июнь 22, 2025. 04:38 • 1 дақ

94
"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 22 июнь

Йилнинг 173-куни. Йил якунланишига 192 кун қолди

Ушбу санада Ўзбекистонда:

1993 йил: Норвегия элчиси Ўзбекистон Президентига ишонч ёрлиғини топширди.

1994 йил: Тошкентда Республика кўчмас мулк биржасида биринчи ким ошди савдоси бўлиб ўтди.

2006 йил: Ўзбекистон Президенти Кувайт Араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси бош директорини қабул қилди.

2011 йил: Ўзбекистон Президенти ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишиш мақсадида Қашқадарё вилоятига ташриф буюрди.

2016 йил: Ўзбекистон Президенти Хитой Раиси билан биргаликда Олий Мажлисга ташриф буюриб, депутатлар ва сенаторлар билан учрашди.

2017 йил: Ўзбекистон Президенти жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, янги лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Фарғона вилоятига ташриф буюрди.

Марғилондан Қўқонга илк бор электропоезд қатнай бошлади. Давлатимиз раҳбари Қўқонга ушбу поездда борди.

2020 йил: Ўзбекистон Президенти Қозоғистон Биринчи Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди.

2021 йил: Ўзбекистон Президенти Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда глобал парламентлараро ҳамкорлик халқаро форумида иштирок этиш учун мамлакатимизда бўлиб турган Парламентлараро иттифоқ Бош котибини қабул қилди.

2022 йил: Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари Хоразм вилоятига ташриф буюрдилар.

Жаҳонда:

- Россия, Беларусь ва Украинада "Хотира ва қайғу куни";

- Колумбияда "Адвокатлар куни".

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш