Logo

"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 23 июнь

Июнь 23, 2025. 06:56 • 54 сония

64
"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 23 июнь

Йилнинг 174-куни. Йил якунланишига 191 кун қолди

 

Ушбу санада Ўзбекистонда:

1992 йил: Ўзбекистон ва Индонезия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди.

1997 йил: Тошкентда тоза технологиялар бўйича халқаро семинар ўз ишини бошлади.

2016 йил: Ўзбекистон Президенти Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган Россия, Туркманистон, Тожикистон Президентлари ва Ҳиндистон Бош вазири билан учрашувлар ўтказди.

2018 йил: Ўзбекистон Президенти Люксембург Буюк Герцоги таваллуди куни муносабати билан табрик йўллади.

2020 йил: Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Москвага жўнаб кетди.

2021 йил: Ўзбекистон Президенти ва Тожикистон Президентининг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Президенти Янги Ўзбекистон университетида таълим жараёнини ташкил этишга оид тақдимот билан танишди.

2022 йил: Ўзбекистон Президенти электр энергетикаси корхоналари фаолиятини трансформация қилиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

2023 йил: Ўзбекистон Президенти иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчини қабул қилди.

 

 

Жаҳонда:

- "БМТнинг Давлат хизмати куни";

- "Халқаро бева аёллар куни";

- Қозоғистонда "Полиция куни";

- Люксембургда Буюк Герцог Анри туғилган кун;

- Молдовада "Суверенитет эълон қилинган кун";

- Украинада "Давлат хизмати куни".

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш