Logo

"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 23 май

Май 23, 2025. 00:48 • 2 дақ

53
"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 23 май

Йилнинг 143-куни. Йил якунланишига 222 кун қолди

 

Ушбу санада Ўзбекистонда:

1996 йил: Латвия Президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлди. Ташриф давомида "Фуқаролик, меҳнат, оилавий ҳамда жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида"ги шартнома, "Темир йўл транспорти соҳасида ҳамкорлик тўғрисида", "Маданият ва санъат соҳасида ҳамкорлик тўғрисида", "Алоқа соҳасида ҳамкорлик тўғрисида", "Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоялаш тўғрисида" ва "Божхона ишида ўзаро ёрдам тўғрисида"ги битимлар имзоланди.

2003 йил: Ўзбекистон Президенти Наманган вилоятига ташриф буюрди.

2006 йил: Ўзбекистон Президенти Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси бошқаруви раисини қабул қилди.

2011 йил: Ўзбекистон Президенти БМТ Бош котибининг ўринбосари, БМТ Тараққиёт дастури раҳбарини қабул қилди.

2017 йил: Ўзбекистон Президенти "Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғин-қутқарув бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни қабул қилди.

2022 йил: Ўзбекистон Президенти раислигида спортни оммалаштириш ва иқтидорли спортчиларни тайёрлаш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

2023 йил: Ўзбекистон Президенти ижтимоий муассасалар ва давлат идораларида қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш ҳолати бўйича тақдимот билан танишди.

Сингапур Президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди.

2024 йил: Ўзбекистон Президенти фармацевтика тармоғида эришилаётган натижалар ва истиқболли режаларга оид тақдимот билан танишди.

Давлатимиз раҳбарига спорт таълимини ривожлантириш ва халқаро мусобақаларни ўтказиш режалари бўйича ахборот берилди.

 

Жаҳонда:

- Озарбайжонда Экология ва табиий ресурслар вазирлиги ходимлари куни;

- Тожикистонда "Ёшлар куни";

- Германияда Конституция қабул қилинган куни.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш