"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 24 апрель
Апрель 24, 2025. 07:02 • 58 сония
• 132

Йилнинг 114-куни. Йил якунланишига 251 кун қолди
Ушбу санада Ўзбекистонда:
1992 йил: Тошкентда Ҳиндистоннинг "Ўзбекистон дўстлари" жамияти ва Ўзбекистон халқаро маданий-маърифий алоқалар Миллий уюшмаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди.
Ўзбекистон Президенти Саудия Арабистони тижорат банки Президенти Даллоҳ ал-Баракни қабул қилди.
Ўзбекистон ва Латвия ўртасида "Ҳамкорлик тўғрисида"ги ҳукуматлараро битим имзоланди.
1997 йил: Президент фармони билан Ўзбекистоннинг Франция ва Индонезиядаги элчилари тайинланди.
1998 йил: Ўзбекистон Президенти Япония ташқи савдо ташкилоти (JETRO) раисини қабул қилди.
Тошкентда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга бағишланган Ўзбекистон-Япония семинари бўлиб ўтди.
2018 йил: Урганч туманининг Ғойбу қишлоғида Ўзбек-туркман дўстлик уйи очилди.
2019 йил: Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Пекинга борди.
2020 йил: Ўзбекистон Президенти раислигида аҳоли бандлигини таъминлаш ва иқтисодиёт тармоқлари фаолиятларини тиклаш масалалари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
2023 йил: Ўзбекистон Президенти Татаристон Раиси Рустам Миннихановни қабул қилди.
Жаҳонда:
"Консуллик муносабатлари тўғрисида"ги Вена Конвенцияси имзоланган (1963);
Бирлашган Миллатлар ташкилоти "Бутунжаҳон эмлаш ҳафталиги" эълон қилинди;
АҚШда "Газланган сув патентланган кун" (1833);
Хитойда "Космонавтика куни";
Арманистонда "Арман геноцидини хотирлаш куни";
Маврикий Бирлашган Миллатлар ташкилотига аъзо бўлган кун (1968);
Ҳиндистонда "Аёлларнинг сиёсий имкониятларини кенгайтириш куни".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Таиландда давлат рамзларининг аҳамиятига бағишланган тадбир ташкил этилди
Умра зиёратчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди
Италияда янгиланган Ўзбекистон Конституцияси эътироф этилди
Давлат рамзлари – мустақиллик тимсоли, фаровон ҳаёт гарови!
Жанубий Кореяда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланди