"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 24 июнь
Июнь 24, 2025. 07:05 • 58 сония
• 65

Йилнинг 175-куни. Йил якунланишига 190 кун қолди
Ушбу санада Ўзбекистонда:
1993 йил: Ўзбекистон ва Гвинея ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди.
Ўзбекистон Президентининг "Ўзбекистон Республикаси матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида"ги Фармони қабул қилинди.
2016 йил: Ўзбекистон Президенти Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги мажлисида нутқ сўзлади.
Ўзбекистон Президенти Афғонистон, Қирғизистон, Покистон ҳамда Мўғулистон Президентлари билан учрашувлар ўтказди.
2018 йил: Ўзбекистон Президентининг Туркия Президенти билан телефон орқали мулоқоти қилди.
2021 йил: Ўзбекистон Президенти раислигида инвестиция ва экспорт соҳаларидаги ишлар натижадорлиги, йил якунигача амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
2022 йил: Ўзбекистон Президенти "БРИКС плюс" форматидаги Глобал тараққиёт масалалари бўйича юқори даражали мулоқотда иштирок этди.
2024 йил: Давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келган Мўғулистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Президенти ва Россия Президентининг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбари Доғистонда содир этилган террорчилик ҳаракатлари муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирди, ҳалок бўлганларнинг оилаларига таъзия ва далда сўзларини билдирди.
Жаҳонда:
- "Халқаро дипломатиядаги аёллар куни";
- Шотландияда "Мустақиллик куни";
- Грузияда дунёдаги биринчи болалар темир йўли очилди (1935 йил).
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Умра зиёратчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди
Италияда янгиланган Ўзбекистон Конституцияси эътироф этилди
Давлат рамзлари – мустақиллик тимсоли, фаровон ҳаёт гарови!
Жанубий Кореяда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланди
Ўзбекистон Конституцияси куни АҚШда кенг нишонланди