Logo

"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 26 июнь

Июнь 26, 2025. 07:04 • 2 дақ

80
"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 26 июнь

Йилнинг 177-куни. Йил якунланишига 188 кун қолди

 

Ушбу санада Ўзбекистонда:

1995 йил: Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги қабулхонасида Ўзбекистон Президентининг "Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида" китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

1998 йил: Қирғизистон пойтахтида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон Бош вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

2014 йил: Ўзбекистон Президенти жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишиш мақсадида Фарғона вилоятида бўлди.

2017 йил: Ўзбекистон Президенти Тошкент шаҳар руҳий касалликлар клиник шифохонасини бориб кўрди.

2018 йил: Ўзбекистон Президенти автомобиль саноатида жорий йил учун белгиланган ишлаб чиқариш ва экспорт кўрсаткичларини таъминлаш, тармоқнинг ривожланиш истиқболларини белгилаш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

2019 йил: Ўзбекистон Президенти раислигида ҳудудларда саноатни ривожлантириш, бўш турган бино ва ерларда янги лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

2021 йил: Ўзбекистон Президенти Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига касб байрами муносабати билан табрик йўллади.

2024 йил: Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Туркия миллий мудофаа вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

 

Жаҳонда:

- "Халқаро гиёҳванд моддаларни суиистеъмоли ва ноқонуний айланишига қарши курашиш куни";

- " Қийноқлар қурбонларини қўллаб-қувватлаш халқаро куни";

- Озарбайжонда "Қуролли кучлар куни";

- Туркманистон ва Беларусда "Прокуратура органлари ходимлари куни";

- Руминияда "Давлат байроғи қабул қилинган кун";

- Мадагаскарда "Мустақиллик куни".

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш