Logo

"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 26 май

Май 26, 2025. 07:04 • 2 дақ

55
"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 26 май

Йилнинг 146-куни. Йил якунланишига 219 кун қолди

 

Ушбу санада Ўзбекистонда:

1994 йил: Ўзбекистон Президенти Буюк Британия савдо ва саноат давлат вазирини қабул қилди.

1997 йил: Тошкентда Америка-Ўзбекистон савдо палатаси томонидан ташкил этилган "Ўзбекистон – Марказий Осиёда хорижий сармояларни жалб қилиш маркази" мавзусидаги конференция бўлиб ўтди.

1999 йил: Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари ўртасида "Терроризмга, сиёсий, диний ҳамда бошқа хилдаги экстремизмга, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний юргизилишига қарши курашда ҳамкорлик қилиш тўғрисида"ги битим имзоланди.

Ўзбекистон Президенти Япония экспорт-импорт банки раҳбарини қабул қилди.

2009 йил: Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Бразилияга жўнаб кетди.

2017 йил: Давлатимиз раҳбари пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Ўзбекистон Президенти Тошкент шаҳридаги "Сузук ота" мақбараси ва жомеъ масжидида бўлди.

2020 йил: Ўзбекистон Президенти раислигида инвестиция масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

2022 йил: Ўзбекистон Президенти раислигида ҳудудларда махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари ташкил қилиш, уларни зарур инфратузилма билан таъминлаш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

2023 йил: Ўзбекистон Президенти Тошкент шаҳридаги Чилонзор саноат зонасидаги корхоналар фаолияти билан танишди.

Ўзбекистон Президенти "Air Products" компанияси бош ижрочи директорини қабул қилди.

2024 йил: Россия Президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди.

 

Жаҳонда:

- Грузияда "Мустақиллик куни";

- Россияда "Тадбиркорлар куни";

- Арманистонда "Сардарапат жангидаги Ғалаба куни";

-Гаянада "Мустақиллик куни";

- Даниянинг амалдаги Қироли Фредерик Андре Хенрик Кристиан туғилган кун;

- Польшада "Оналар куни".

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш