"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 27 апрель
Апрель 27, 2025. 07:35 • 2 дақ
• 101

Йилнинг 117-куни. Йил якунланишига 248 кун қолди
Ушбу санада Ўзбекистонда:
1992 йил: Туркия Бош вазири бошчилигидаги расмий делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.
1994 йил: Тошкентда Германия китоблари кўргазмаси очилди.
1998 йил: Тошкентда деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмасининг таъсис қурултойи бўлиб ўтди.
2004 йил: Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг "Нефть ва газ тармоғининг ишчилар таъминоти корхоналарини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги қарори қабул қилинди.
2009 йил: Ўзбекистон Президентининг "Тошкент шаҳрида Турин политехника университети фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори имзоланди.
2015 йил: Ўзбекистон Бутунжаҳон почта уюшмасининг Умумий регламентига (Доҳа, 2012 йил 11 октябрь) қўшилди.
2018 йил: Ўзбекистон Президенти Покистоннинг Қуруқликдаги қўшинлар қўмондони генерал-лейтенат Камар Жавед Бажва бошчилигидаги делегациясини қабул қилди.
2019 йил: Ўзбекистон Президенти Жанубий Африка Президентини Мустақиллик куни билан табриклади.
Ўзбекистон Президенти Нидерландия Қироли Виллем-Александрни миллий байрам – Қирол куни билан муборакбод этди.
2020 йил: Ўзбекистон Президенти геологияда амалга оширилаётган ишлар таҳлили ва галдаги вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.
2021 йил: Ўзбекистон Президенти эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.
2022 йил: Ўзбекистон Президенти қишлоқ хўжалигида лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда таълим сифатини яхшилаш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.
2023 йил: Ўзбекистон Президенти иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлисида иштирок этди.
Ўзбекистон Президенти халқаро инвестиция форуми доирасида Ислом тараққиёт банки президентини қабул қилди.
Тошкент инвестиция форуми дастури доирасида Ўзбекистон Президенти Қирғизстон Вазирлар Маҳкамаси Раиси – Президент Администрацияси раҳбарини қабул қилди.
Ўзбекистон Президенти Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазирини қабул қилди.
Жаҳонда:
- Австрияда "Иккинчи республика куни";
- Эронда "Хавфсиз транспорт куни" (2017 й.);
- Молдовада "Миллий байроқ куни";
- Нидерландияда "Қирол куни" (2014);
- Словенияда "Миллий қаршилик куни" (1941);
- Серра-Леонеда "Мустақиллик куни";
- Тогода "Мустақиллик куни";
- Жанубий Африкада "Озодлик куни".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Таиландда давлат рамзларининг аҳамиятига бағишланган тадбир ташкил этилди
Умра зиёратчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди
Италияда янгиланган Ўзбекистон Конституцияси эътироф этилди
Давлат рамзлари – мустақиллик тимсоли, фаровон ҳаёт гарови!
Жанубий Кореяда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланди