"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 27 июнь
Июнь 27, 2025. 07:07 • 59 сония
• 37

Йилнинг 178-куни. Йил якунланишига 187 кун қолди
Ушбу санада Ўзбекистонда:
Ўзбекистон Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни.
1992 йил: Покистон Бош вазири бошчилигидаги расмий делегация Ўзбекистонга келди. Тошкентда Покистон элчихонаси очилди.
1993 йил: Бухорода Ўзбекистон ишбилармон доиралари вакилларининг биринчи Республика семинари бўлиб ўтди.
2002 йил: Тошкентда "Марказий Осиёда гиёҳвандлик муаммолари: вазиятни баҳолаш ва тегишли чоралар" мавзусида минтақавий анжуман иш бошлади.
2017 йил: Ўзбекистон Президенти раислигида Тошкент шаҳрида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
2018 йил: Ўзбекистон Президенти раислигида "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурларини амалга ошириш, аҳоли пунктларини обод масканларга айлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
2022 йил: Ўзбекистон Президенти Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
2024 йил: Жиззах вилоятидаги "BYD Uzbekistan Factory" қўшма корхонасида илк электромобиллар ишлаб чиқарила бошланди. Ўзбекистон Президенти ушбу инновацион заводни бориб кўрди.
Жиззах вилоятининг Зомин туманида II Халқаро мақом санъати анжумани тантанали равишда очилди.
Жаҳонда:
- "Халқаро карлар ва кўзи ожизлар куни";
- "Халқаро микро, кичик ва ўрта бизнес корхоналари куни";
- Канадада "Мадҳия қабул қилинган куни";
- Россияда "Ёшлар куни";
- Тожикистонда "Миллий бирлик куни";
- Туркманистонда "Маданият ва санъат ходимлари куни, шунингдек, Махтумқули Фироғий шеърияти куни".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Умра зиёратчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди
Италияда янгиланган Ўзбекистон Конституцияси эътироф этилди
Давлат рамзлари – мустақиллик тимсоли, фаровон ҳаёт гарови!
Жанубий Кореяда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланди
Ўзбекистон Конституцияси куни АҚШда кенг нишонланди