"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 27 май
Май 27, 2025. 07:20 • 58 сония
• 54

Йилнинг 147-куни. Йил якунланишига 218 кун қолди
Ушбу санада Ўзбекистонда:
1996 йил: Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Озарбайжонга ташриф буюрди. Ташриф доирасида "Дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисида"ги давлатлараро шартнома, "Эркин савдо тўғрисида", "Икки томонлама солиқ солишга йўл қўймаслик ҳамда даромад (фойда)га ва мулкка солиқлар тўлашдан бўйин товлашларнинг олдини олиш тўғрисида"ги ва бошқа ҳукуматлараро битимлар имзоланди.
2009 йил: Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Бразилияга борди.
2014 йил: Латвия Президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.
2015 йил: Давлатимиз раҳбари давлат ташрифи билан Жанубий Кореяда бўлди.
2019 йил: Германия Президенти расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.
2020 йил: Ўзбекистон Президенти туризм ва давлат активларини хусусийлаштириш соҳаларидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
2022 йил: Ўзбекистон Президенти Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг йиғилишида ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлат раҳбари сифатида иштирок этди.
2024 йил: Ўзбекистонга давлат ташрифини амалга ошираётган Россия Президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Россия Президентлари раислигида Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари кенгашининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди.
Жаҳонда:
- Нигерияда "Болалар куни";
- Боливияда "Оналар куни";
- Қирғизистон ва Россияда "Кутубхона куни";
- Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри ташкил этилди (1703 йил).
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Таиландда давлат рамзларининг аҳамиятига бағишланган тадбир ташкил этилди
Умра зиёратчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди
Италияда янгиланган Ўзбекистон Конституцияси эътироф этилди
Давлат рамзлари – мустақиллик тимсоли, фаровон ҳаёт гарови!
Жанубий Кореяда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланди