Logo

"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 28 апрель

Апрель 28, 2025. 06:26 • 2 дақ

82
"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 28 апрель

Йилнинг 118-куни. Йил якунланишига 247 кун қолди

 

Ушбу сана Ўзбекистонда:

1992 йил: Тошкентда Туркия элчихонаси очилди.

1993 йил: "Ўзбекистон ва Германия ўртасида капитал маблағлар солиш ва уларни ўзаро ҳимоя қилишга кўмаклашиш тўғрисида"ги шартнома ратификация қилинди.

1994 йил: Ўзбекистон Президенти Австрия элчисини қабул қилди.

1995 йил: Тошкентда маърифатпарвар Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 120 йиллигига бағишланган тантанали анжуман бўлиб ўтди.

1998 йил: Ўзбекистон ва Германия ўртасида "Илмий тадқиқотлар ва мутахассислар фондини ташкил этиш тўғрисида"ги ҳукуматлараро битим имзоланди.

2007 йил: Ўзбекистон ва Доминикан Республикаси ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилди.

2017 йил: Ўзбекистон Президенти жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, йирик лойиҳалар билан танишиш ҳамда халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Жиззах вилоятига ташриф буюрди.

2020 йил: Ўзбекистон Президенти Бухоро вилоятига ташриф буюриб, табиий офатдан энг кўп зарар кўрган ҳудудларда бўлди.

2023 йил: Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаровни қабул қилди.

Ўзбекистон Президенти Тошкент халқаро инвестиция форуми дастури доирасида Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Дэвид О’Салливан бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

 

Жаҳонда:

"Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни";

Россияда "Тез тиббий ёрдам ходимлари куни";

АҚШда "Ҳаво кондиционери патентланган кун" (1914 йил);

Россияда "Бриллиант қўл" кинокомедиясининг премьераси бўлиб ўтган кун (1968 йил).

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш