Logo

"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 28 август

Август 28, 2025. 06:48 • 51 сония

47
"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 28 август

Йилнинг 240-куни. Йил якунланишига 125 кун қолди

 

Ушбу санада Ўзбекистонда:

2007 йил: Ўзбекистон Президенти пойтахтда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.

2009 йил: Ўзбекистон Президенти Тошкент шаҳри марказида барпо этилган "Ўзбекистон" халқаро анжуманлар саройи билан танишди.

2011 йил: Ўзбекистон Президенти Тошкент шаҳридаги автомобиль двигателлари ишлаб чиқарадиган янги қўшма корхона ва маҳаллий линияларнинг янги аэровокзалида амалга оширилган ишлар билан танишди.

2018 йил: Ўзбекистон Президенти автомобиль транспорти соҳасида бошқарувни такомиллаштириш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, транспорт хизматлари кўламини кенгайтириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

2023 йил: Ўзбекистон Президенти раислигида мактабларда таълим сифатини ошириш, ўқувчи ўрнини кўпайтириш ва ўқитувчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

2024 йил: Ўзбекистон Президенти XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорлари билан учрашди.

Ўзбекистон Президенти Туркия маданият ва туризм вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Ўзбекистон Президенти саноат тармоқларида ишлаб чиқариш ва самарадорликни ошириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

 

Жаҳонда:

- Черногорияда "Қироллик куни";

- Япониянинг "Toyota" автомобилсозлик корпорациясига асос солинган кун (1936 йил).

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш