"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 28 июнь
Июнь 28, 2025. 07:28 • 2 дақ
• 69

Йилнинг 179-куни. Йил якунланишига 186 кун қолди
Ушбу санада Ўзбекистонда:
1993 йил: Тoшкентдa бизнес сoҳaсидaги Ўзбекистoн вa Гермaния ишбилaрмoнлaри, бизнес сoҳaсидaги мутaxaссислaр вaкиллaрининг биринчи учрaшуви бўлиб ўтди
.
2003 йил: Ўзбекистон Президенти Франция мудофаа вазирини қабул қилди.
2005 йил: Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Россияга жўнаб кетди.
2006 йил: Ўзбекистон Президенти Миср, Жазоир, Фаластин ва Қозоғистоннинг мамлакатимизга янги тайинланган элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.
2009 йил: Ўзбекистон Президенти Хитой Давлат кенгаши раҳбарининг ўринбосарини қабул қилди.
2011 йил: Ўзбекистон Президенти Россиянинг Ҳарбий-техникавий ҳамкорлик бўйича федерал агентлиги директорини қабул қилди.
2017 йил: Ўзбекистон Президенти мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Россиянинг "Лукойл" компанияси президентини қабул қилди.
2019 йил: Ўзбекистон Президенти "Тошкент-Шарқий" аэродроми негизида қурилаётган аэропортни кўздан кечирди.
2021 йил: Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Туркия вице-президентини қабул қилди.
Ўзбекистон Президенти мис ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш ҳамда саноат кластерини ташкил этиш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.
2022 йил: Ўзбекистон Президенти раислигида пахта ҳосилдорлигини ошириш ва тўқимачилик маҳсулотлари экспортини кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
2023 йил: Ўзбекистон Президенти Қатар Амири билан телефон орқали мулоқот қилди. Унда икки давлат ўртасида эришилган келишувлар ва қабул қилинган битимлар ижросини жадаллаштиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилинди.
2024 йил: Ёшлар куни арафасида Ўзбекистон Президентининг фармон ва қарорига мувофиқ, азму шижоати, билим ва салоҳияти билан мамлакатимиз ривожига муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ фаол ёшлар "Келажак бунёдкори" медали ҳамда "Мард ўғлон" давлат мукофотларини топшириш маросими бўлди.
Ўзбекистон Президенти раислигида ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар сарҳисоби, янги вазифа ва таклифлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Президенти Туркиянинг "Cengiz Holding" компанияси раиси ва "Kalyon Holding" компанияси раиси бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Жаҳонда:
- Қозоғистонда "Оммавий ахборот воситалари ходимлари куни";
- Украинада "Конституция куни";
- Буюк Британияда "Қуролли кучлар куни".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Умра зиёратчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди
Италияда янгиланган Ўзбекистон Конституцияси эътироф этилди
Давлат рамзлари – мустақиллик тимсоли, фаровон ҳаёт гарови!
Жанубий Кореяда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланди
Ўзбекистон Конституцияси куни АҚШда кенг нишонланди