"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 28 май
Май 28, 2025. 07:00 • 2 дақ
• 60

Йилнинг 148-куни. Йил якунланишига 217 кун қолди
Ушбу санада Ўзбекистонда:
1996 йил: Тошкентда Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон молия сектори муаммоларини ўрганишга бағишланган икки кунлик халқаро семинар ўз ишини бошлади.
2002 йил: Ўзбекистон Президенти АҚШ Конгресси вакиллар Палатаси қуролли кучлари Қўмитасининг ҳарбий савдолар бўйича остқўмитаси раиси бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
2004 йил: Ўзбекистон Президенти Остона шаҳрида бўлиб ўтган "Марказий Осиё ҳамкорлиги" ташкилоти давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди.
2009 йил: Бразилияда Ўзбекистон Президенти ва Бразилия Президентининг музокаралари бўлиб ўтди. Икки давлат ҳукуматлари ўртасида "Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисида", "Маданий ҳамкорлик тўғрисида", "Техникавий ҳамкорлик тўғрисида" ҳамда "Иқтисодиёт ва савдо соҳасида ҳамкорлик тўғрисида"ги битимлар имзоланди.
2015 йил: Ўзбекистон ва Жанубий Корея ҳукуматлари ўртасида "Ҳайдовчилик гувоҳномаларини ўзаро тан олиш ва алмаштириш тўғрисида"ги битим имзоланди.
2019 йил: Тошкентда Германия Президенти расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Президенти илм-фан ва олий таълим соҳасини ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар ижросига бағишланган йиғилиш ўтказди.
2020 йил: Ўзбекистон Президенти иқтисодиётда рақобат муҳитини таъминлаш ва истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.
2021 йил: Ўзбекистон Президенти мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Россия соғлиқни сақлаш вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Давлатимиз раҳбари раислигида кўп қаватли уй-жойлар барпо этиш ва уларга хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш масалалари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
2023 йил: Ўзбекистон Президенти Туркия етакчисини Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан телефон орқали табриклади.
Жаҳонда:
- Озарбайжонда "Республика куни";
- Россия, Беларусь ва Қирғизистонда "Чегарачилар куни";
- Арманистонда "Биринчи Республика куни";
- Эфиопияда "Ҳарбий тузум қулаган кун";
- Филиппинда "Байроқ куни".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Таиландда давлат рамзларининг аҳамиятига бағишланган тадбир ташкил этилди
Умра зиёратчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди
Италияда янгиланган Ўзбекистон Конституцияси эътироф этилди
Давлат рамзлари – мустақиллик тимсоли, фаровон ҳаёт гарови!
Жанубий Кореяда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланди