"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 29 май
Май 29, 2025. 07:07 • 2 дақ
• 59

Йилнинг 149-куни. Йил якунланишига 216 кун қолди
Ушбу санада Ўзбекистонда:
1992 йил: Ўзбекистон ва Бахрайн ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди.
1996 йил: Ўзбекистон Президенти Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти бош директорини қабул қилди.
1997 йил: Тошкентда Оролни қутқариш халқаро жамғармаси бошқарувининг йиғилиши бўлиб ўтди.
2003 йил: Ўзбекистон Президенти Москва шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) иштирокчи-давлатлар раҳбарлари саммитида иштирок этди.
2009 йил: Ўзбекистон Президенти Рио-де-Жанейро мэри билан учрашди.
2015 йил: Ўзбекистон МДҲ доирасида "Ўлчов воситалари турини тасдиқлаш, метрологик сертификатлаш, текшириш ва калибрлаш мақсадида синов натижаларини ўзаро тан олиш тўғрисида"ги битимни имзолади.
2017 йил: Ўзбекистон Президенти Ал-Минья вилоятида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб бегуноҳ инсонларнинг қурбон бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Миср Президентига ҳамдардлик билдирди.
Ўзбекистон Президентининг Туркманистон, Қозоғистон, Россия, Хитой мамлакатларига ташрифлари давомида ҳамда Туркия раҳбари билан ўтказилган олий даражадаги учрашувлари якунлари бўйича имзоланган битимлар, шартномалар ва муайян соҳаларда ўзаро шерикликни ривожлантиришга доир лойиҳаларни амалга ошириш жараёнининг ҳолатини таҳлил қилиш ва баҳолашга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
2018 йил: Ўзбекистон Президенти раислигида экспорт-импорт, маҳаллий бюджетга қўшимча тушумларни таъминлаш, қишлоқ хўжалигида ғўза парвариши, ғалла ўрими, такрорий экинлар ва сувдан оқилона фойдаланиш каби муҳим тадбирларни самарали ўтказиш билан боғлиқ бугунги кунда ғоят долзарб бўлиб турган масалаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
2020 йил: Ўзбекистон Президенти раислигида экспорт-импорт, маҳаллий бюджетга қўшимча тушумларни таъминлаш, қишлоқ хўжалигида ғўза парвариши, ғалла ўрими, такрорий экинлар ва сувдан оқилона фойдаланиш каби муҳим тадбирларни самарали ўтказиш билан боғлиқ бугунги кунда ғоят долзарб бўлиб турган масалаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
2023 йил: Ўзбекистон Президенти Мисрнинг "Orascom Investment Holding" компанияси раисини қабул қилди.
2024 йил: Ўзбекистон Президенти "Асакабанк" ва Бизнесни ривожлантириш банкининг инвестиция фаолияти ҳамда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашга оид тақдимоти билан танишди.
Жаҳонда:
- "Халқаро БМТ тинчликпарвар кучлари куни";
- Аргентинада "Қуруқликдаги кучлар куни";
- Қирғизистонда "Қуролли кучлар куни";
- Россияда "Божхона хизмати фахрийлари куни";
- Туркманистонда "Ички ишлар ходимлари куни";
- АҚШ Президентининг расмий байроғи тасдиқланган кун (1916 йил);
- Венгрияда Бош вазир Виктор Орбан лавозимга киришди (2010 йил).
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Таиландда давлат рамзларининг аҳамиятига бағишланган тадбир ташкил этилди
Умра зиёратчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди
Италияда янгиланган Ўзбекистон Конституцияси эътироф этилди
Давлат рамзлари – мустақиллик тимсоли, фаровон ҳаёт гарови!
Жанубий Кореяда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланди