Logo

"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 3 июль

Июль 03, 2025. 07:16 • 2 дақ

45
"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 3 июль

Йилнинг 184-куни. Йил якунланишига 181 кун қолди

 

Ушбу санада Ўзбекистонда:

1993 йил: Тошкент давлат юридик институтида биринчи академик-ҳуқуқшунос ўзбек аёли Хадича Сулаймонова музейи очилди.

1996 йил: Тошкентда Хитой ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида "Даромаддан олинадиган солиқларнинг иккиёқлама қўлланишининг олдини олиш тўғрисида"ги битим имзоланди.

1998 йил: Ўзбекистон ва Латвия ҳукуматлари ўртасида "Икки марта солиқ солишга йўл қўймаслик ҳамда даромад ва капитал солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисида"ги Конвенция ва "Латвия Республикаси портларидан Ўзбекистон Республикаси юкларини ишлаш ва транспортировка қилиш учун фойдаланиш тўғрисида"ги битим имзоланди.

2003 йил: Ўзбекистон Президенти АҚШ элчисининг Ўзбекистондаги миссияси якунланиши муносабати билан қабул қилди.

2007 йил: Ўзбекистон Президенти Ислом тараққиёт банки президенти бошчилигидаги Араб мувофиқлаштириш гуруҳи делегациясини қабул қилди.

2009 йил: Ўзбекистон Президенти Испания ташқи ишлар ва ҳамкорлик вазирини қабул қилди.

2017 йил: Ўзбекистон Президенти Сеул шаҳри мэрини қабул қилди.

2023 йил: Ўзбекистон Президенти Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ ДИИҲБ) миссияси раҳбарини қабул қилди.

2024 йил: Ўзбекистон Президенти Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ва "ШҲТ плюс" форматидаги учрашувда иштирок этиш учун Остона шаҳрига жўнаб кетди.

 

Жаҳонда:

- Беларусда "Мустақиллик куни";

- Россияда "Таълим куни";

- Виржиния оролларида "Қуллик бекор қилинган кун".

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш