Logo

"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 3 май

Май 03, 2025. 07:34 • 2 дақ

234
"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 3 май

Йилнинг 123-куни. Йил якунланишига 242 кун қолди

 

Ушбу санада Ўзбекистонда:

1993 йил: Қўқонда Ўзбекистон педагогика олий ўқув юртлари талабаларининг биринчи Республика илмий-назарий конференцияси очилди.

1994 йил: Ўзбекистон Президенти Япония элчисини қабул қилди.

Ўзбекистонда теннис бўйича "Буюк ипак йўли" деб номланган халқаро мусобақа очилди.

1996 йил: Ўзбекистон Президенти Филиппин, Норвегия ва Қирғизистон элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.

2010 йил: Ўзбекистон Президенти Хитой молия вазирини ҳамда Япония Бош вазирининг ўринбосари, молия вазирини қабул қилди.

2018 йил: Ўзбекистон Президенти Жанубий Кореянинг Шимол билан иқтисодий ҳамкорлик бўйича қўмитаси раиси бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Ўзбекистон Президенти Наманган шаҳар давлат хизматлари маркази фаолияти билан танишди.

2021 йил: Ўзбекистон Президенти ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик жараёнига оид тақдимот билан танишди.

2022 йил: Ўзбекистон Президенти Ички ишлар вазирлигининг Вазият-таҳлил марказида бўлди.

2023 йил: Ўзбекистон Президенти ва Германия Президенти Берлин шаҳридаги жаҳонга машҳур Жеймс Симон галереясида "Ўзбекистоннинг археологик хазиналари. Македониялик Искандардан Кушонлар салтанатигача" номли ноёб кўргазмани очдилар.

2024 йил: Ўзбекистон Президенти Хорижий инвесторлар кенгашининг иккинчи ялпи мажлисидаги нутқ сўзлади.

Ўзбекистон Президенти Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси бошчилигидаги Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларидан иборат делегацияни, шунингдек, Мисрнинг "Orascom Investment Holding" компанияси раисини қабул қилди.

 

Жаҳонда:

- "Жаҳон матбуоти эркинлиги куни";

- Польша ва Японияда "Конституция қабул қилинган кун";

- Польшада "Қиролича Дева Мария куни";

- Туркияда "Туркийлар бирдамлиги куни".

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш