"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 30 май
Май 30, 2025. 07:08 • 2 дақ
• 77

Йилнинг 150-куни. Йил якунланишига 215 кун қолди
Ушбу санада Ўзбекистонда:
1992 йил: Ўзбекистон ва Россия ўртасида "Давлатлараро муносабатларнинг асослари, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисида"ги шартнома имзоланди.
1994 йил: Ўзбекистон Президенти БМТ Бош котиби ўринбосарини қабул қилди.
1995 йил: Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё-Америка Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси делегациясини қабул қилди.
1996 йил: Ўзбекистон Президенти Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Парламент Ассамблеясининг Президент бошчилигидаги делегациясини тақдим этди.
Ўзбекистон Президенти Германия Федерал ташқи ишлар вазирини қабул қилди.
1997 йил: Ўзбекистон ва Кипр ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди.
Ўзбекистон Президенти Европа тикланиш ва тараққиёт банки делегациясини қабул қилди.
2004 йил: Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти аъзо мамлакатлар иқтисод ва савдо вазирларининг мажлиси бўлиб ўтди.
2017 йил: Тошкент шаҳрида видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда 2017 йил Инвестиция дастурига киритилган ва Ўзбекистон Президентининг мамлакатимиз ҳудудларига ташрифлари давомида ишлаб чиқилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш борасидаги ишларнинг ҳолатини танқидий таҳлил қилиш ва баҳолаш масалалари кўриб чиқилди.
2018 йил: Ўзбекистон Президенти "Росатом" давлат корпорацияси бош директорини қабул қилди.
2019 йил: Ўзбекистон Президентининг топшириғига биноан, 156 нафар ватандошимиз, асосан аёллар ва болалар Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудларидан юртимизга қайтарилди.
Ўзбекистон Президенти Россия Ҳукумати Раисини қабул қилди.
2021 йил: Ўзбекистон Президенти "Яшил ўсиш ва глобал мақсадлар учун ҳамкорлик – 2030" халқаро саммитида иштирок этди.
2024 йил: Ўзбекистон Президенти иқтисодиёт тармоқларида энергия самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.
Ўзбекистон Президенти Миср Сенати раиси бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Давлатимиз раҳбари Ислом дунёси таълим, фан ва маданият ташкилоти (ICESCO) бош директорини қабул қилди.
Жаҳонда:
- "Халқаро феминизм куни";
- Испанияда "Канар ороллари куни";
- Хорватияда "Давлатчилик куни";
- Перуда "Миллий картошка куни".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Умра зиёратчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди
Италияда янгиланган Ўзбекистон Конституцияси эътироф этилди
Давлат рамзлари – мустақиллик тимсоли, фаровон ҳаёт гарови!
Жанубий Кореяда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланди
Ўзбекистон Конституцияси куни АҚШда кенг нишонланди