Logo

"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 31 май

Май 31, 2025. 00:46 • 2 дақ

53
"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 31 май

Йилнинг 151-куни. Йил якунланишига 214 кун қолди

 

Ушбу санада Ўзбекистонда:

1996 йил: Ўзбекистон Президенти Япония қишлоқ, ўрмон ва балиқчиликни молиялаштириш корпорацияси делегациясини қабул қилди.

Ўзбекистон Президенти Жаҳон банки ижрочи директорларидан иборат делегацияни қабул қилди.

1999 йил: Ўзбекистон Президенти Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

2002 йил: Ўзбекистон ва Ангола ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди.

Ўзбекистон Президенти халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида нутқ сўзлади.

2011 йил: Ўзбекистон Президенти АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси ўринбосарини қабул қилди.

2019 йил: Ўзбекистон Президенти МДҲ давлатлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарларини қабул қилди. Ўзбекистон "Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг фундаментал тадқиқотлар соҳасида давлатлараро муносабатларини мувофиқлаштириш тўғрисида" битимни имзолади.

Ўзбекистон Президенти Грузия, Америка Қўшма Штатлари ва Жанубий Кореянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

2021 йил: Ўзбекистон Президенти туризм, шаҳар инфратузилмаси, саноат соҳаларидаги лойиҳалар ҳамда Алишер Навоий мақбарасини таъмирлаш ва тиклаш борасида амалга оширилаётган ишлар тақдимоти билан танишди.

2022 йил: Ўзбекистон Президенти аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

2024 йил: Ўзбекистон Президенти Бухоро вилоятига борди.

 

Жаҳонда:

- "Бутунжаҳон тамакисиз кун";

- "Бутунжаҳон тенгсизликка қарши курашиш куни";

- Қозоғистонда "Сиёсий қатағон ва очарчилик қурбонларини хотирлаш куни";

- Жанубий Африкада "Республика куни";

- Россияда "Адвокатлар куни";

- Берлинда дунёдаги биринчи электр темир йўл очилди ва биринчи электропоезд намойиш этилди (1879 йил).

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш