"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 4 июль
Июль 04, 2025. 07:03 • 2 дақ
• 63

Йилнинг 185-куни. Йил якунланишига 180 кун қолди
Ушбу санада Ўзбекистонда:
1997 йил: Брюсселда "Европа Иттифоқи - Ўзбекистон" қўшма қўмитасининг учинчи мажлиси бўлиб ўтди.
1999 йил: Навоий вилоятида мусиқий-шеърий бадиҳагўйлик санъати усталари – оқинларнинг республика фестивали якунланди.
2005 йил: Ўзбекистон Президенти Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг саммитида иштирок этиш учун Қозоғистонга жўнаб кетди.
2007 йил: Ўзбекистон Президенти Россия ҳукумати раисининг биринчи ўринбосарини қабул қилди.
2017 йил: Ўзбекистон Президенти Вазирлар Маҳкамасининг айрим комплекслари фаолияти якунлари бўйича йиғилиш ўтказди.
2018 йил: Ўзбекистон Президенти раислигида ёшлар билан манзилли ва тизимли ишлаш, улар учун муносиб шароитлар яратиш, бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
2019 йил: Ўзбекистон Президенти қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва озиқ-овқат товарлари сифатини ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.
2022 йил: Ўзбекистон Президенти ўзининг иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчисини қабул қилди.
2023 йил: Ўзбекистон Президенти ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклидаги навбатдаги мажлисида иштирок этди.
2024 йил: Ўзбекистон Президенти Остона шаҳрида "ШҲТ плюс" форматининг "Кўп томонлама мулоқотни мустаҳкамлаш – барқарор тинчлик ва тараққиёт сари интилиш" мавзусидаги учрашувида иштирок этди.
Жаҳонда:
- АҚШда "Мустақиллик куни";
- Норвегияда қиролича Соня Харалдсен туғилган кун;
- Руандада "Озодлик куни";
- Украинада "Суд эксперти куни";
- Италияда "Жузеппе Гарибалди куни".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Умра зиёратчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди
Италияда янгиланган Ўзбекистон Конституцияси эътироф этилди
Давлат рамзлари – мустақиллик тимсоли, фаровон ҳаёт гарови!
Жанубий Кореяда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланди
Ўзбекистон Конституцияси куни АҚШда кенг нишонланди