"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 4 июнь
Июнь 04, 2025. 07:28 • 57 сония
• 60

Йилнинг 155-куни. Йил якунланишига 210 кун қолди
Ушбу санада Ўзбекистонда:
2004 йил: Ўзбекистон Президенти Россия, Қозоғистон ва Тожикистон Хавфсизлик Кенгаши котиблари, Қирғизистон Хавфсизлик Кенгаши котибининг муовини ҳамда Хитой Жамоат Хавфсизлиги вазири ўринбосарини қабул қилди.
2008 йил: Ўзбекистон Президенти Франция медиаторини қабул қилди.
Ўзбекистон Президенти Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) амалдаги раиси, Финляндия ташқи ишлар вазирини қабул қилди.
2009 йил: Ўзбекистон Президенти Саудия Арабистони молия вазирини қабул қилди.
2012 йил: Россия Президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.
2017 йил: Ўзбекистон Президенти Буюк Британия Бош вазирига Лондон шаҳрида кўплаб инсонлар ҳаётига зомин бўлган террористик ҳужумлар муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
2019 йил: Ўзбекистон ва Туркия Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
2021 йил: Ўзбекистон Президенти мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Қозоғистон Парламенти Сенати раисини қабул қилди.
2024 йил. Ўзбекистон Президенти Ўзбекистон–Саудия Ишбилармонлар кенгаши ҳамраиси, "ACWA Power" компанияси бошқаруви раисини қабул қилди.
Жаҳонда:
- "Халқаро бегуноҳ болалар – тажовуз қурбонлари куни";
- "Халқаро кариесга қарши курашиш куни";
- Россияда "Кран операторлари куни";
- Қозоғистонда "Давлат рамзлари куни";
- Молдовада "Банк ходимлари куни";
- Тонгадa "Мустақиллик куни";
- Венгрияда "Бирдамлик куни".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Таиландда давлат рамзларининг аҳамиятига бағишланган тадбир ташкил этилди
Умра зиёратчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди
Италияда янгиланган Ўзбекистон Конституцияси эътироф этилди
Давлат рамзлари – мустақиллик тимсоли, фаровон ҳаёт гарови!
Жанубий Кореяда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланди