Logo

"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 4 май

Май 04, 2025. 02:38 • 53 сония

53
"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 4 май

Йилнинг 124-куни. Йил якунланишига 241 кун қолди

 

Ушбу санада Ўзбекистонда:

1999 йил: Ўзбекистон Президенти мамлакатимизга ташриф буюрган Япония ташқи ишлар вазирини қабул қилди.

2010 йил: Ўзбекистон Президенти Жаҳон божхона ташкилоти Бош котиби ва Жанубий Корея стратегия ва молия вазирини қабул қилди.

2018 йил: Ўзбекистон Президенти Ҳиндистоннинг Ражастон ва Уттар-Прадеш штатларида юз берган кучли қум бўрони оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Ҳиндистон Президентига чуқур ҳамдардлик билдирди, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайишини тилади.

Ўзбекистон Президенти Қозоғистон Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди.

2020 йил: Ўзбекистон Президенти ёқилғи-энергетика тармоғида самарадорликни ошириш, энергия сарфини оптималлаштириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

2022 йил: Ўзбекистон Президенти Тожикистон Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди.

2023 йил: Ўзбекистон Президенти Беларусь Президенти билан ўтказган телефон орқали мулоқотида қўшма кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш ва савдо муносабатларининг суръатини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди.

 

Жаҳонда:

- Японияда "Яшиллик куни" (2007);

- Нидерландияда "Миллий хотира куни";

- Латвияда "Мустақиллик куни";

- Хитойда "Ёшлар куни" (1949);

- Замбияда "Меҳнат куни".

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш