"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 6 май
Май 06, 2025. 07:20 • 55 сония
• 52

Йилнинг 126-куни. Йил якунланишига 239 кун қолди
Ушбу санада Ўзбекистонда:
1992 йил: Ўзбекистон ва Таиланд ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди.
1995 йил: Ўзбекистон Президенти "Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида"ги қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги Қонунни имзолади.
1998 йил: Ўзбекистон Халқаро автомобиль ишлаб чиқарувчилар ташкилотига аъзо бўлди.
2005 йил: "Савдони молиялаштириш соҳасидаги операцияларни амалга ошириш учун Кореа Республикаси экспорт-импорт банкининг банклараро экспорт кредитини жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори қабул қилинди.
2017 йил: Ўзбекистон Президенти пойтахтимизнинг Ойбек кўчасидаги кўп қаватли уйларда ишга туширилган замонавий, энергиятежамкор локал қозонхоналарни бориб кўрди.
2019 йил: Ўзбекистон Президенти Фарғона вилоятига жўнаб кетди.
2020 йил: Ўзбекистон ва Туркманистон Президентларининг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Президенти Эрон Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди.
2022 йил: Ўзбекистон Президенти электр техникаси саноатини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
2024 йил: Ўзбекистон Президенти темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Жаҳонда:
- Болгарияда "Миллий армия куни";
- АҚШда "Миллий ҳамширалар куни", "Миллий ўқитувчилар куни";
- Қозоғистонда Оқмола шаҳри Остона деб ўзгартирилди (1998);
- Россия Халқаро савдо палатасига қўшилди (2000).
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Таиландда давлат рамзларининг аҳамиятига бағишланган тадбир ташкил этилди
Умра зиёратчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди
Италияда янгиланган Ўзбекистон Конституцияси эътироф этилди
Давлат рамзлари – мустақиллик тимсоли, фаровон ҳаёт гарови!
Жанубий Кореяда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланди