Logo

«Дунё» АА тақвими: 2025 йил 6 ноябрь

Ноябрь 06, 2025. 07:37 • 2 дақ

277
«Дунё» АА тақвими: 2025 йил 6 ноябрь

6 ноябрь — йилнинг 310-куни. Йил якунлашига 55 кун қолди.

Ўзбекистонда:

1998 йил: Тошкент шаҳрида ЮНEСКО Ижроия Кенгаши

155-сессиясининг якунловчи мажлиси бўлиб ўтди. Мазкур сессия 19 октябрда Парижда очилган эди.

2002 йил: Ўзбекистон Президенти Франция Ташқи ишлар вазирлиги Давлат котибини қабул қилди.

2011 йил: Ўзбекистон Президентининг таклифига биноан Венгрия Президенти Пал Шмитт расмий ташриф билан Тошкентга келди.

2015 йил: Президент Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича Жаҳон банки вице-президенти ҳамда Жаҳон банки гуруҳига кирувчи Халқаро молия корпорацияси вице-президентини қабул қилди. Улар мамлакатимизга Халқаро инвестициявий форумда иштирок этиш учун келган эдилар.

2017 йил: Жиззах шаҳрида давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган тантанали тадбирлар бўлиб ўтди. Ўзбекистон Президенти мазкур тадбирларда иштирок этиш учун Жиззах шаҳрига ташриф буюрди.

2021 йил: Тошкентда Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти ўз лавозимига киришишга бағишланган тантанали маросими бўлиб ўтди.

2024 йил: Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти саммити дастури доирасида Ўзбекистон Президенти ўзи учун ажратилган қароргоҳда Венгрия Бош вазири билан учрашди.

Жаҳонда:

БМТ — Уруш ва қуролли можаролар вақтида атроф-муҳитни эксплуатация қилишнинг олдини олиш куни.

Тожикистон — Конституция куни.

Татаристон — Конституция куни.

Финляндия — Швед маданияти куни.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш