"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 7 май
Май 07, 2025. 07:05 • 2 дақ
• 46

Йилнинг 127-куни. Йил якунланишига 238 кун қолди
Ушбу санада Ўзбекистонда:
1994 йил: Форишда миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари бўйича биринчи Республика олимпиадаси бўлиб ўтди.
1997 йил: Тошкентда атоқли жамоат арбоби, ҳинд ёзувчиси ва шоири, адабиёт бўйича Нобель мукофоти совриндори, файласуф, компазитор ва рассом Рабиндранат Тагор ҳафталиги бошланди.
2014 йил: Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан мамлакатимизга келган АҚШ Давлат котибининг биринчи ўринбосарини қабул қилди.
2018 йил: Ўзбекистон Президенти БАА Бош вазири ўринбосари, Президент ишлари бўйича вазирни қабул қилди.
2020 йил: Ўзбекистон Президенти Хитой Раиси билан телефон орқали мулоқот қилди.
Ўзбекистон Президенти Россия Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди. Унда давлат раҳбарлари икки томонлама стратегик шериклик муносабатларининг долзарб масалаларини кўриб чиқдилар.
2021 йил: Ўзбекистон Президенти Қозоғистоннинг Биринчи Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат давомида давлат раҳбарлари мамлакатлар ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталари, ишонч ва шериклик руҳидаги алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида кенг кўламли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳим эканини алоҳида таъкидладилар.
2024 йил: Ўзбекистон Президенти янги тайинланган Венгрия, Чехия, Ўмон, Эрон ва Жазоир элчиларнинг ишонч ёрлиқларини қабул қилди.
Ўзбекистон Президенти мамлакатимизга келган Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазирини қабул қилди.
Жаҳонда:
- Россия, Беларусь, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, ва Тожикистонда "Радио куни";
- Шотландияда "Баҳор куни";
- Литвада "Матбаа, тил ва китобларнинг қайтиши куни";
- Қозоғистонда "Ватан ҳимоячилари куни".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Таиландда давлат рамзларининг аҳамиятига бағишланган тадбир ташкил этилди
Умра зиёратчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди
Италияда янгиланган Ўзбекистон Конституцияси эътироф этилди
Давлат рамзлари – мустақиллик тимсоли, фаровон ҳаёт гарови!
Жанубий Кореяда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланди