"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 8 июнь
Июнь 08, 2025. 07:49 • 57 сония
• 60

Йилнинг 159-куни. Йил якунланишига 206 кун қолди
Ушбу санада Ўзбекистонда:
2007 йил: Ўзбекистон Президенти Жанубий Корея ва Буюк Британиянинг мамлакатимизга янги тайинланган элчиларининг ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.
2017 йил: Ўзбекистон Президенти Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Остона шаҳрига жўнаб кетди.
2018 йил: Ўзбекистон Президенти Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун Хитойга борди.
2020 йил: Ўзбекистон Президенти ҳузурида ахборот технологиялари ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар ижроси бўйича тақдимот ўтказилди.
2021 йил: Ўзбекистон Президенти маданият ва маърифат соҳаларидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Давлатимиз раҳбари раислигида аҳоли бандлигини қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорликни ривожлантириш, ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш орқали таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
2022 йил: Ўзбекистон Президенти Сурхондарё вилоятида сув омборларини модернизация қилиш ва ичимлик суви таъминотини яхшилашга қаратилган лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
2023 йил: Рим шаҳридаги Квиринал саройида Италияга расмий ташриф билан борган Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Жаҳонда:
–Бутунжаҳон океанлар куни:
–Нью-Йорк шаҳрида илк бор музқаймоқ сотувга чиқарилди (1786 йил).
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Таиландда давлат рамзларининг аҳамиятига бағишланган тадбир ташкил этилди
Умра зиёратчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди
Италияда янгиланган Ўзбекистон Конституцияси эътироф этилди
Давлат рамзлари – мустақиллик тимсоли, фаровон ҳаёт гарови!
Жанубий Кореяда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланди