"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 8 май
Май 08, 2025. 07:01 • 2 дақ
• 45

Йилнинг 128-куни. Йил якунланишига 237 кун қолди
Ушбу санада Ўзбекистонда:
2015 йил: Ўзбекистон Президенти Москва шаҳрига ташриф буюрди ва Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 70 йиллигига бағишланган тадбирлар доирасида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарларининг учрашувида иштирок этди.
2017 йил: Ўзбекистон Президенти Эммануэль Макронни бўлиб ўтган сайловлардаги ишончли ғалабаси ва Франция Президенти этиб сайлангани билан табриклади.
2019 йил: Ўзбекистон Президенти заргарлик тармоғини ривожлантириш, заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларга шароитни кенгайтириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.
2020 йил: Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентларининг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ва Беларусь Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
2023 йил: Ўзбекистон Президентининг Москва шаҳрига амалий ташрифи доирасида Кремлда Россия Президенти билан учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Президенти Ғалаба боғига ташриф буюриб, "Матонат мадҳияси" ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди.
2024 йил: Давлатимиз раҳбари 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган маросимда иштирок этди.
Ўзбекистон Президенти Москва шаҳрида кузатувчи давлат раҳбари сифатида Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг юбилей мажлисида иштирок этди.
Жаҳонда:
- БМТда "Иккинчи жаҳон уруши қурбонларини хотирлаш ва ярашув куни";
- Арманистонда "Еркрап (кўнгиллилар) куни";
- Мексикада миллий қаҳрамон Мигел Идальго туғилган кун;
- Норвегияда "Фахрийлар куни";
- АҚШ, Чехия, Украина ва Германияда "Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалаба куни";
- Жанубий Кореяда "Ота-оналар куни".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Таиландда давлат рамзларининг аҳамиятига бағишланган тадбир ташкил этилди
Умра зиёратчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди
Италияда янгиланган Ўзбекистон Конституцияси эътироф этилди
Давлат рамзлари – мустақиллик тимсоли, фаровон ҳаёт гарови!
Жанубий Кореяда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланди