Logo

"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 9 июнь

Июнь 09, 2025. 00:39 • 2 дақ

70
"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 9 июнь

Йилнинг 160-куни. Йил якунланишига 205 кун қолди

 

Ўзбекистонда:

2000 йил: Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси фаолиятини эркинлаштириш ва самарали ривожланишини таъминлаш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

2007 йил: МДҲнинг норасмий саммитида иштирок этиш учун Санкт-Петербургга келган Ўзбекистон етакчиси Россия Президенти билан учрашув ўтказди.

2008 йил: Ўзбекистон Президенти Бирлашган Араб Амирликлари Вазирлар Маҳкамаси ишлари бўйича вазири, "Дубай холдинг" компанияси ижрочи раиси Муҳаммад Абдулла ал-Гаргавийни қабул қилди.

2010 йил: Ўзбекистон ва Хитой ҳукуматлари ўртасида дипломатик паспорт эгаларининг ўзаро визасиз сафарлари тўғрисидаги битим имзоланди.

2016 йил: Ўзбекистон ТИВ делегацияси Қозоғистон элчихонасига ташриф буюриб, Ақтўбе шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

2017 йил: Ўзбекистон Президенти Остона шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этди.

2018 йил: Ўзбекистон Президенти Циндао шаҳрида ўтаётган ШҲТ саммити доирасида Хитой Раиси билан учрашди.

Ўзбекистон Президенти Циндао шаҳрида БМТ Бош котибининг биринчи ўринбосарини қабул қилди.

2020 йил: Ўзбекистон Президенти иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

2021 йил: Ўзбекистон Президенти Қатар Бош вазири ўринбосари бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

2022 йил: Ўзбекистон Президенти ва Япония Бош вазири ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

2023 йил: Ўзбекистон Президенти Италияга расмий ташрифининг ишбилармонлик дастури доирасида Милан шаҳрида ўтказилган "ITMA 2023" тўқимачилик машинасозлиги халқаро кўргазмасига ташриф буюрди.

 

Жаҳонда:

- Халқаро архивлар куни;

- Уругвайда "Жанубий Америка футболи куни";

- Угандада "Қаҳрамонлар куни";

- Виктория даврининг буюк романнависи Чарльз Диккенс вафот этган кун (1870 йил).

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш