"Дунё" АА тақвими: 2025 йил 9 май
Май 09, 2025. 07:30 • 2 дақ
• 59

Йилнинг 129-куни. Йил якунланишига 236 кун қолди
Ушбу санада Ўзбекистонда:
Хотира ва қадрлаш куни
1998 йил: Ўзбекистон Президенти Олмаотада Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарларининг бешинчи учрашувида иштирок этди.
2002 йил: Германия Канцлери расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.
2011 йил: Ўзбекистон Президенти Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйди, Иккинчи жаҳон урушида жон фидо қилган минглаб ватандошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
2020 йил: Давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳри Чилонзор туманида барпо этилган Иккинчи перинатал марказни бориб кўрди.
Ғалаба боғидаги амфитеатрда 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Президенти Шон-шараф музейидаги янги экспозиция билан танишди.
2022 йил: Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 77 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Президенти номига хорижий давлатлар раҳбарлари ва таниқли сиёсий арбобларидан, халқаро ташкилотлар раҳбарларидан қутловлар келди.
Ўзбекистон Президенти 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ғалаба боғига ташриф буюрди.
2023 йил: Ўзбекистон Президенти Москвага амалий ташрифи доирасида Қирғизистон Президенти билан учрашув ўтказди.
2024 йил: Ўзбекистон Президенти Москва шаҳрига амалий ташрифи доирасида Ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди.
Жаҳонда:
- Россия, Беларусь, Молдова, Арманистон, Озарбайжон, Грузия, Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистон, Босния ва Герцеговина, Шимолий Македония, Сербия, Черногория ва Исроилда "Ғалаба куни";
- Европа Иттифоқи, Косово, Молдова ва Украинада "Европа куни";
- Германия НАТОга қабул қилинган кун.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Таиландда давлат рамзларининг аҳамиятига бағишланган тадбир ташкил этилди
Умра зиёратчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди
Италияда янгиланган Ўзбекистон Конституцияси эътироф этилди
Давлат рамзлари – мустақиллик тимсоли, фаровон ҳаёт гарови!
Жанубий Кореяда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланди