Logo

Польшадан табриклар: Юртимизни янада тараққий эттириш бўйича ислоҳотларнинг ҳаётга татбиқ этилишида Асосий қонунимизнинг ўрни беқиёс

Декабрь 06, 2023. 16:04 • 2 дақ

278
Польшадан табриклар: Юртимизни янада тараққий эттириш бўйича ислоҳотларнинг ҳаётга татбиқ этилишида Асосий қонунимизнинг ўрни беқиёс

ВАРШАВА, 6 декабрь. /«Дунё» АА/. Польшанинг Дамброва Гурнична шаҳридаги WSB университетида  таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганининг 31 йиллиги муносабати ўз табрикларини йўллашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Жавоҳир Абдувоситов:

- Жорий йилда Бош қомусимиз қабул қилинганлигининг 31 йиллиги мамлакатимизда кенг нишонланмоқда. Конституция - бу инсонларнинг эмин-эркин яшаши, ўз ҳақ-ҳуқуқларини англаб жамият юксалишига хизмат қилиши ва давлат тараққиётини таъминловчи асосий ҳужжат ҳисобланади. Айниқса, янгиланган Конституциямизда белгиланган янги нормалар мамлакатимиз ҳаётида катта ўзгаришларга сабаб бўлди, десак ҳеч муболаға бўлмайди.


Ушбу сана муносабати билан Европада таҳсил олаётган ватандош талабалар номидан барча юртдошларимизни табриклайман.


Шоҳжаҳон Холиқулов:

- Барча юртдошларимизни 8 декабрь – Ўзбекистон Конституцияси  қабул қилинган кун билан Польшадаги ватандошлар номидан чин юракдан муборакбод этаман.


Жорий йил 30 апрел куни ўтказилган умумхалқ референдуми орқали қабул қилинган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Конституцияси давлатчилик, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва суд-ҳуқуқ соҳаларини барқарор ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратмоқда. Бош қомусимизга киритилган қўшимча ва ўзгартишлар халқимизнинг турмуш тарзи ва фаровонлигига ҳамда инсон қадрини юксалишига хизмат қиляпти.


Худоёрхон Абдужабборов:

- 1992 йилда қабул қилинган ва жорий йилда ўзгартиришлар кирилган Ўзбекистон Конституцияси давлатимиз равнақи ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги энг муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.


Конституция эркин ва фаровон мамлакатимизни янада тараққий этиши учун мустаҳкам пойдевор ҳамдир.


Фурсатдан фойдаланиб, Сиз азиз юртдошларимни кириб келаётган 8 декабрь - Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун билан чин қалбимдан табриклайман.


Моҳигул Убайдуллаева:

- Сўнгги йилларда юртимизни янада тараққий эттиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларнинг ҳаётга тадбиқ этилишида, шубҳасиз, Асосий қонунимизнинг ўрни беқиёс.


Биз, талабалар ҳаётида ҳам Конституция муҳим ўрин тутади. Унда ҳар бир юртдошимизнинг таълим олиши кафолатлаган, ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланган.


Конституциямиз қабул қилинган кун остонасида Европадаги ва Польшадаги ватандош талабалар номидан халқимизни чин дилдан қутлайман.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш