Logo

Ригада "Мирзо Улуғбек: буюк қомусий олим ва машҳур давлат арбоби" мавзусида давра суҳбати ўтказилди

Ноябрь 22, 2024. 12:04 • 2 дақ

63
Ригада "Мирзо Улуғбек: буюк қомусий олим ва машҳур давлат арбоби" мавзусида давра суҳбати ўтказилди

РИГА, 22 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонасида "Мирзо Улуғбек: буюк қомусий олим ва машҳур давлат арбоби" мавзусида давра суҳбати ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мирзо Улуғбек таваллудининг 630 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбирда Латвияда таҳсил олаётган ватандошлар иштирок этди.

Ўзбекистон Президентининг "Буюк қомусий олим ва машҳур давлат арбоби Мирзо Улуғбек таваллудининг 630 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида" қарорининг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритилди.

Хусусан, Мирзо Улуғбек ўзининг бой илмий-маърифий мероси ҳамда мислсиз бунёдкорлик фаолияти билан Ўзбекистон тараққиёти ва жаҳон цивилизацияси ривожига беқиёс ҳисса қўшган улкан тарихий сиймо, буюк қомусий олим эканлигига урғу берилди.

Улуғбек узоқ йиллар ўз салтанатини адолат ва инсонпарварлик ғоялари асосида бошқариш ва кенг кўламли бунёдкорлик ишларини амалга ошириш билан бирга илм-фан, маданият ва санъат соҳаларини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратгани қайд этилди. Унинг ташаббуси кўплаб мадрасалар, мактаблар, кутубхоналар, масжидлар, карвонсаройлар, кўприклар ҳамда сўлим боғлар барпо этилгани, натижада ўлкамиз ҳар томонлама тараққий этиб, Шарқдаги йирик маданият ва илм-фан диёрига айлангани таъкидланди.

Қайд этилганидек, Мирзо Улуғбек математика, физика, тарих, меъморчилик соҳаларида улкан натижаларни қўлга киритди. Буюк аллома, айниқса, Самарқанд шаҳрида ўзи бунёд этган расадхонада амалга оширган кенг қамровли илмий тадқиқотлари ва кашфиётлари билан жаҳон астрономия фанининг ривожида туб бурилиш ясаган. Улуғ ватандошимизнинг ана шундай изланишлари натижасида юзага келган "Зижи жадиди Кўрагоний" асари ҳозирги пайтда ҳам юлдузлар илми соҳасида дунёдаги энг муҳим асарлардан бири сифатида эътироф этилаётгани ҳақидаги маълумотлар иштирокчилар эътиборига тақдим этилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш