ЖИДУ талабалари 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ўтказилган ватанпарварлик тадбирида иштирок этишди
Май 08, 2025. 17:08 • 32 сония
• 39
ТОШКЕНТ, 10 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Қуролли Кучлар давлат музейида 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги фахрийлар кенгаши, Мудофаа вазирлиги Оила масалалари бошқармаси вакиллари, Қуролли Кучлар академияси курсантлари, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (ЖИДУ) профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари қатнашди.
Учрашувда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк Ғалабага ўзбек халқининг қўшган беқиёс ҳиссаси алоҳида таъкидланди. Иштирокчилар Иккинчи жаҳон уруши фронтларида озодлик ва тинчлик учун жонларини фидо қилган қаҳрамонларимиз хотирасини чуқур миннатдорлик билан ёдга олдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Таиландда давлат рамзларининг аҳамиятига бағишланган тадбир ташкил этилди
Умра зиёратчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди
Италияда янгиланган Ўзбекистон Конституцияси эътироф этилди
Давлат рамзлари – мустақиллик тимсоли, фаровон ҳаёт гарови!
Жанубий Кореяда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланди