Logo

Туркияда Ўзбекистон Асосий қонуни қабул қилинган кун кенг нишонланмоқда

Декабрь 07, 2023. 15:37 • 58 сония

203
Туркияда Ўзбекистон Асосий қонуни қабул қилинган кун кенг нишонланмоқда

АНҚАРА, 7 декабрь. /«Дунё» АА/. Анқара шаҳридаги Ҳожи Байрам Валий университетида Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кунга бағишланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда университет профессор-ўқитувчилари ва талабалари қатнашди.


Иштирокчиларга янгиланган Бош қомусимиз ҳақидаги муҳим маълумотлар ўрин олган материаллар тарқатилди. Ўзбекистон элчихонаси ходимлари 8 декабрь – Ўзбекистон Конституцияси куни мавзусида тақдимот ўтказдилар. Унда асосий эътибор Бош қомусимиз тарихи, мазмун-моҳияти, жорий йил 30 апрель куни ўтказилган референдум натижасида киритилган ўзгаришларга қаратилди.


Янгиланган Конституция Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг муҳим ҳуқуқий асосига айлангани, мамлакатимиз фаровонлиги, халқимиз бахту саодатининг кафолати бўлгани таъкидланди. Шунингдек, мамлакатимизда янги бир уйғониш – Учинчи Ренессанс даврига пойдевор яратилаётгани билдирилди.


Тадбирда сўз олганлар Янги Ўзбекистоннинг янгиланган Конституцияси барча асосий умуминсоний қадриятлар ва ҳуқуқ меъёрларини қамраб олгани билан ажралиб туришини алоҳида қайд этдилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш