Германиядаги ёш ватандошлар палов тайёрлаш бўйича беллашдилар
Июнь 30, 2025. 14:52 • 55 сония
• 66
ФРАНКФУРТ-МАЙН, 30 июнь. /"Дунё" АА/. 30 июнь –Ўзбекистон ёшлари куни байрами арафасида Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида ёш ватандошлар иштирокида "Палов фестивали" ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбек миллий ошхонасининг асосий таоми бўлган палов тайёрлаш бўйича ўтказилган мазкур фестивалда Германиянинг турли олий ўқув юртларида таҳсил олаётган, шунингдек, хизмат кўрсатиш, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, автомобилсозлик ва бошқа йўналишларда фаолият юритаётган, турли малака ошириш дастурлари қатнашаётган ўзбекистонлик ёшлар иштирок этди.
Улар палов тайёрлаш бўйича ўзаро беллашдилар. Шунингдек, фестиваль давомида ўзбек миллий ўйинлари, кўргазмали чиқишлар ташкил этилди.
Йиғилганларга мамлакатимиз раҳбарияти томонидан юртимиз ёшларига муносиб шароитларни яратиб бериш, шунингдек, хориждаги ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича ҳаётга тадбиқ этилаётган дастурлар тўғрисида сўзлаб берилди.
Германиядаги ватандошларни, хусусан ёшларимизни бирлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Aйни пайтда Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Германия бўйлаб "Ўзбекистонлик ёшлар клуби", "Ҳумо", "Караван", "70" каби немис-ўзбек маданий бирлашмалари фаол фаолият кўрсатаётгани, шунингдек, "Бахтиёр оила", "Юзук", "O`zbegoyim" ва бошқа лойиҳалар амалга оширилаётгани таъкидланди.
Фестиваль якунида Германиянинг турли шаҳарларида Ўзбекистонга оид турли мавзуларда тадбирларни биргаликда ташкил этиш, ўзбек маданияти, тили, тарихи ва бой меросини кенг тарғиб қилиш ҳамда футбол турнирларини ўтказиш бўйича келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Таиландда давлат рамзларининг аҳамиятига бағишланган тадбир ташкил этилди
Умра зиёратчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди
Италияда янгиланган Ўзбекистон Конституцияси эътироф этилди
Давлат рамзлари – мустақиллик тимсоли, фаровон ҳаёт гарови!
Жанубий Кореяда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланди