Logo

Австриядаги ватандошларимиз Наврўз байрамини кенг нишонлади

Март 25, 2026. 16:48 • 2 дақ

112
Австриядаги ватандошларимиз Наврўз байрамини кенг нишонлади

ВЕНА, 25 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонаси ташаббуси билан Вена шаҳрида вақтинча ва доимий истиқомат қилаётган, олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ватандошларимиз учун Наврўз байрамига бағишланган тадбир ташкил қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир аввалида элчи Бахтиёр Ибрагимов элчихонага ташриф буюрган барча меҳмонларни баҳорнинг энг гўзал, қадимий байрами, янгиланиш ва эзгулик тимсоли бўлган Наврўзи олам билан самимий табриклади.

Шу билан бирга, элчи ўз нутқида сўнгги йилларда мамлакатимизда Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги, Давлатимиз Раҳбари бошчилигида иқтисодиётни ривожлантириш, инвестицияларни жалб этиш, янги иш ўринлари яратиш, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш бўйича муҳим натижаларга эришилганлигини ҳам таъкидлади.

Мазкур ислоҳотлар натижасида мамлакатимиз бугунги кунда жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин тутаётгани билан бир қаторда, Ўзбекистон ва Австрия ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшаётганликлари ҳам алоҳида қайд этилди.

Барча таклиф этилган Ватандошлар мамлакатимиз сўнги йилларда эришаётган муваффақиятларини фахр билан эътироф этиб, унинг келажакдаги равнақи йўлида энг самимий тилакларни билдиришди.

Тадбирда фуқароларимиз бир оиладек жам бўлишиб, байрамни юқори кайфиятда суҳбатлашиб, тортиқ қилинган дастурхон ва ўзбек миллий таомларидан баҳраманд бўлишди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш