Logo

Ўзбекистон ва Шанхай тадбиркорлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш имкониятлари муҳокама қилинди

Декабрь 17, 2023. 15:36 • 43 сония

570
Ўзбекистон ва Шанхай тадбиркорлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш имкониятлари муҳокама қилинди

ШАНХАЙ, 17 декабрь /«Дунё» АА/. Ўзбекистон дипломатлари Шанхай шаҳрида Халқаро савдони ривожлантириш кенгаши раиси Чжоу Миньхао ва минтақа Савдо-саноат федерацияси раиси Чжоу Цзицилар билан алоҳида учрашувлар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Музокаралар чоғида Хитой томонига мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳияти, тадбиркорлик фаолияти учун яратилган кенг имкониятлар хусусида батафсил маълумот берилди.


Хитой вакиллари бугунги кунда икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар кўламининг ошиб бораётганини мамнуният билан таъкидладилар. Ўз навбатида, бу борада Шанхай шаҳрида жойлашган етакчи компанияларнинг фаоллигини янада ошириш муҳим аҳамиятга эга эканлиги қайд этилди. Электроника, биотехнологиялар, "яшил" энергетика, озиқ-овқат ва бошқа соҳаларда фаолият олиб борувчи компанияларни инвестицион лойиҳаларга жалб қилиш бўйича фикр алмашилди.


Шунингдек, учрашувларда 2024 йилда бўлиб ўтадиган кўргазма ва форумлар бўйича маълумот алмашилди. Келгуси йилда режалаштирилган қўшма тадбир ва ташрифлар тафсилоти ҳам муҳокама қилинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш