Саудия Арабистонидаги янги йирик компанияларнинг Ўзбекистонга инвестицияларни жалб этишга қизиқиши ортмоқда
Февраль 18, 2024. 13:24 • 53 сония
• 516
АР-РИЁЗ, 18 февраль. /"Дунё" АА/ Мамлакатимиз элчихонасида "Саудия–Ўзбекистон" Ишбилармонлар кенгаши раисининг ўринбосари доктор Башир ал-Ғурайд билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот аввалида Башир ал-Ғурайд Саудия Арабистони ва Ўзбекистон ўртасида ўтказилаётган йирик тадбирлар натижасида подшоҳликдаги кўплаб компанияларнинг Ўзбекистондаги лойиҳаларга бўлган қизиқишлари ортиб бораётганини маълум қилди.
Учрашув доирасида доктор Башир ал-Ғурайдга Тошкент, Навоий ва Сурхондарё вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, табиий ресурслар, тўқимачилик каби соҳаларда амалга оширилаётган янги инвестиция лойиҳалари билан танишди.
Саудия томони мазкур лойиҳаларни диққат билан ўрганиб чиқиши, соҳалар бўйича тегишли янги етакчи компаниялар жалб қилишини таъкидлаб ўтди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси