Logo

Будапештда рақамли технологиялар соҳасида стратегик ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди

Июль 23, 2024. 11:03 • 47 сония

263
Будапештда рақамли технологиялар соҳасида стратегик ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди

БУДАПЕШТ, 23 июль. "Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгриянинг "Neteyes Kft." компанияси бош менежери Тибор Янить билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Суҳбат чоғида рақамли технологиялар ва инновацион лойиҳалар соҳасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.


Венгрия томони Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги "IT-Park" фаолияти билан батафсил таништирилди.


"Neteyes" бош менежери Тибор Янить "IT-Park" раҳбарияти билан стратегик ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёрлигини билдирди. У, шунингдек, ўз компаниясининг Ўзбекистонда рақамли инфратузилмани мустаҳкамлаш, замонавий технологияларни жорий этиш ва янги лойиҳаларни ишлаб чиқишга қаратилган инновацион лойиҳа ва ташаббусларда иштирок этишдан манфаатдор эканини таъкидлади.


Ўзбекистон элчиси "Neteyes Kft." каби халқаро компаниялар билан ҳамкорлик рақамли ривожланиш ва ҳар икки томон учун янги имкониятлар яратишда катта аҳамиятга эга эканини айтиб ўтди.


Учрашув якунида томонлар қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, шериклик алоқаларини ўрнатиш ва мустаҳкамлаш бўйича аниқ режаларни ишлаб чиқиш тўғрисида келишиб олдилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш